На нашем сайте вы можете читать онлайн «АЖИБ ЯНГИ ДУНЁ». Эта электронная книга доступна бесплатно и представляет собой целую полную версию без сокращений. Кроме того, доступна возможность слушать аудиокнигу, скачать её через торрент в формате fb2 или ознакомиться с кратким содержанием. Жанр книги — Серьезное чтение, Классическая литература, Классическая проза. Кроме того, ниже доступно описание произведения, предисловие и отзывы читателей. Регулярные обновления библиотеки и улучшения функционала делают наше сообщество идеальным местом для любителей книг.
АЖИБ ЯНГИ ДУНЁ

Автор
Дата выхода
06 февраля 2023
Краткое содержание книги АЖИБ ЯНГИ ДУНЁ, аннотация автора и описание
Прежде чем читать книгу целиком, ознакомьтесь с предисловием, аннотацией, описанием или кратким содержанием к произведению АЖИБ ЯНГИ ДУНЁ. Предисловие указано в том виде, в котором его написал автор (Олдос Ҳаксли) в своем труде. Если нужная информация отсутствует, оставьте комментарий, и мы постараемся найти её для вас. Обратите внимание: Читатели могут делиться своими отзывами и обсуждениями, что поможет вам глубже понять книгу. Не забудьте и вы оставить свое впечатие о книге в комментариях внизу страницы.
“Ажиб янги дунё” инглиз ёзувчиси Олдос Ҳакслининг 1931 йилда ёзилиб, 1932 йилда нашр этилган, дистопик, ижтимоий-фантастик романидир. У фуқаролари ақл-идрокка суянувчи, ижтимоий иерархия тартиботи қарор топган футуристик бутунжаҳон мамлакати тўғрисида ҳикоя қилади. Унда репродуктив технологиялар, уйқудаги таълим, руҳиятга таъсир ва шартли рефлексларни шакллантириш соҳаларидаги улкан ютуқлар ёрдамида антиутопик жамият яратилади. Бу жамиятга биргина инсон – асарнинг бош қаҳрамони қарши чиқади.
Олдос Ҳакслининг жаҳон адабиётида чуқур аҳамият касб этган шоҳ асари “Ажиб янги дунё”да тенгсизлик ҳукм сурувчи, технологик ривожланган келажакни тафтиш қилади. Бу мамлакатда одамлар авторитар бошқарув тизимига хайрихоҳ бўлиши учун генетик йўл билан кўпайтирилади, ижтимоий жиҳатдан мослаштирилади ҳамда фармацевтик йўл билан кучсизлантирилади. Буларнинг бари инсонни эрки, одамийлик қиёфаси ва, эҳтимол, қалбидан маҳрум қилади.
Беназир истеъдод эгаси бўлган Ҳаксли бир вақтнинг ўзида ҳам санъаткор, ҳам руҳшунос, ҳам инсон табиати ва тараққиётининг энг ёрқин тафтишчиларидан бири эди. Унинг дурдона асари – “Ажиб янги дунё” миллионлаб ўқувчиларни ҳайрат ва ваҳимага солди, бизни огоҳлантирувчи, ўйга толдирувчи ажойиб бадиий асар ўлароқ, бугунги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмади.
1930 йилги фашизм булутлари сояси остида ёзилган ушбу асар нафақат ўша давр жамиятларига, балки оммавий кўнгилхушлик, технология, тиббиёт, фармацевтика, кўндириш санъати ва элитанинг яширин таъсири ҳукмронлик қилаётган XXI аср дунёсига ҳам мурожаат қилади.
АЖИБ ЯНГИ ДУНЁ читать онлайн полную книгу - весь текст целиком бесплатно
Перед вами текст книги, разбитый на страницы для удобства чтения. Благодаря системе сохранения последней прочитанной страницы, вы можете бесплатно читать онлайн книгу АЖИБ ЯНГИ ДУНЁ без необходимости искать место, на котором остановились. А еще, у нас можно настроить шрифт и фон для комфортного чтения. Наслаждайтесь любимыми книгами в любое время и в любом месте.
Текст книги
Атиргуллар дафъатан ўт олган эҳтирос мисол лоп этиб ёнди, китобларнинг сержило саҳифалари, гўё ўзгача ва чуқур маънолар зиёсини сочди. Гўдаклар ҳаяжондан чуғурлаб, хурсандликдан қиқирлаб, илдамроқ судрала бошладилар.
– Қойилмақом!.. – деди Раҳбар, қўлларини бир-бирига ишқаркан.
Болалар ичида энг тиниб-тинчимаслари мақсадларига аллақачон етиб бўлди. Қўлчалар олдинга чўзилди, аста тегинди, ушлади, қуёш нурида тусланган атиргул баргларини узди, алвон рангли суратларни ғижимлади. Барча болалар ушбу дилтортар ўйинга қўшилгунларича Раҳбар кутиб турди.
– Диққат билан кузатинг! – деди у талабаларга. Сўнг қўлини тепага кўтариб ишора берди.
Залнинг нариги четида, бошқарув коммутатори ёнида турган катта энага дастакни босди.
Шу он нимадир гумбурлаб кетди, зални гулдураган овоз тутди.
Болалар бақира бошлашди; юзлари қўрқувдан буришиб кетди.
– РРЅРґРё СЌСЃР°, – баланд РѕРІРѕР·РґР° Т›РёС‡Т›РёСЂРґРё Раҳбар (шовқин қулоқни қоматга келтирарди), – СЌРЅРґРё олган билимларини мустаҳкамлаш учун уларга электр токи билан енгил таъсир ўтказамиз.
У иккинчи бор қўлини силкитган эди, катта энага бошқа дастакни буради.
Болаларнинг чинқириғи энди аянчли дод-фарёдларга айланди.





