На нашем сайте вы можете читать онлайн «Қазои Қадар». Эта электронная книга доступна бесплатно и представляет собой целую полную версию без сокращений. Кроме того, доступна возможность слушать аудиокнигу, скачать её через торрент в формате fb2 или ознакомиться с кратким содержанием. Жанр книги — Легкое чтение, Легкая проза. Кроме того, ниже доступно описание произведения, предисловие и отзывы читателей. Регулярные обновления библиотеки и улучшения функционала делают наше сообщество идеальным местом для любителей книг.
Қазои Қадар
Автор
Жанр
Дата выхода
26 июня 2023
Қазои Қадар читать онлайн полную книгу - весь текст целиком бесплатно
Перед вами текст книги, разбитый на страницы для удобства чтения. Благодаря системе сохранения последней прочитанной страницы, вы можете бесплатно читать онлайн книгу Қазои Қадар без необходимости искать место, на котором остановились. А еще, у нас можно настроить шрифт и фон для комфортного чтения. Наслаждайтесь любимыми книгами в любое время и в любом месте.
Текст книги
Қазои Қадар
Аббос Саид
АББОС РЎРђР?Р”
Қазои Қадар
Роман
Биринчи китоб
Биринчи қисм
“Шарқ” нашриёт-матбаа
Акциядорлик Компанияси
Бош таҳририяти
Тошкент-2021
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Азоб шундоқ бўлур ва агар билсалар,
охират азоби бундан-да шиддатли …
1
Анча йиллар ўтиб, Хончорбоқни тарк этганига чорак асрга яқинлашгач, “Ваққос ота”да ‒ учтепаликлар учун ажратилган хилхонада отаси қабри тепасида аллазамонлар ‒ болалигида бобоси Шокир баззоздан ўрганиб олгани “Ёсин”ни тиловат қиларкан, бундан уч-тўрт йил бурун эски ҳовлиларига қайтмоқ ниятида кўч-кўронини ҳам йиғиштириш тараддудига тушганларида қария бу тадбирни ҳадеганда пайсалга солаверганини ёдга оларкан: “Дадам укасининг ёнига қайтишни истамади, Асқарникига бориб кўрсатган “томошаси”дан кейин келини Тоҳираниям ёмон кўриб қолганди, яна бунинг устига, ўзи қурилишига бош-қош бўлгани масжидниям ташлаб кетолмади. Ҳа, ҳа, ҳаммадан ҳам ана шу масжидга боғланиб қолганди, кўзи қиймади ташлаб кетишга”, деган ўй кўнглидан ўтди, ўтдию: “У ҳали тетик эди, ҳали камида беш-олти йил яшарди, сен анави машмашани кўрсатмаганингда ҳали ундан ҳам кўп яшарди. Уни укаси эмас, амакинг Рашид дўкон эмас, уни сен қулатдинг.