На нашем сайте вы можете читать онлайн «Шеър сайёраси». Эта электронная книга доступна бесплатно и представляет собой целую полную версию без сокращений. Кроме того, доступна возможность слушать аудиокнигу, скачать её через торрент в формате fb2 или ознакомиться с кратким содержанием. Жанр книги — Серьезное чтение, Cтихи, поэзия, Стихи и поэзия. Кроме того, ниже доступно описание произведения, предисловие и отзывы читателей. Регулярные обновления библиотеки и улучшения функционала делают наше сообщество идеальным местом для любителей книг.
Шеър сайёраси
Автор
Дата выхода
29 июня 2023
Краткое содержание книги Шеър сайёраси, аннотация автора и описание
Прежде чем читать книгу целиком, ознакомьтесь с предисловием, аннотацией, описанием или кратким содержанием к произведению Шеър сайёраси. Предисловие указано в том виде, в котором его написал автор (Шодмонқул Салом) в своем труде. Если нужная информация отсутствует, оставьте комментарий, и мы постараемся найти её для вас. Обратите внимание: Читатели могут делиться своими отзывами и обсуждениями, что поможет вам глубже понять книгу. Не забудьте и вы оставить свое впечатие о книге в комментариях внизу страницы.
Описание книги
Йилига фалакдан ерга тушадиган беш юздан ортиқ метеоритларнинг 99 фоизи океан ва саҳроларга тушади.
Ер шаридаги миллиардлаб юракларнинг айримларигагина ШЕЪР меҳмон бўлади. Биринчи табиат ҳодисасида тақдир бизни тош ёмғиридан асраса, иккинчисида ҳам, шубҳасиз, Худонинг меҳрибончилиги бор.
Моҳиятига қаралса, асл шеърнинг ва шоирнинг тансиқлиги ҳам худди юқоридаги каби илоҳий мўъжизадир. Шоирнинг шеърга кўчишдек ноёб палласини – қалбнинг изҳор бўлишини мўъжиза десак муболаға эмас-ку.
Шодмонқул Саломнинг қўлингиздаги “Шеър сайёраси” китобида жам бўлган сара шеърлари ўқирманни шундай еру само оралиғидаги сирларга чорлайди, ўзига ошно этади, деб ўйлаймиз.
Шеър сайёраси читать онлайн полную книгу - весь текст целиком бесплатно
Перед вами текст книги, разбитый на страницы для удобства чтения. Благодаря системе сохранения последней прочитанной страницы, вы можете бесплатно читать онлайн книгу Шеър сайёраси без необходимости искать место, на котором остановились. А еще, у нас можно настроить шрифт и фон для комфортного чтения. Наслаждайтесь любимыми книгами в любое время и в любом месте.
Текст книги
Шеър сайёраси
Шодмонқул Салом
Йилига фалакдан ерга тушадиган беш юздан ортиқ метеоритларнинг 99 фоизи океан ва саҳроларга тушади.
Ер шаридаги миллиардлаб юракларнинг айримларигагина ШЕЪРмеҳмон бўлади. Биринчи табиат ҳодисасида тақдир бизни тош ёмғиридан асраса, иккинчисида ҳам, шубҳасиз, Худонинг меҳрибончилиги бор.
Моҳиятига қаралса, асл шеърнинг ва шоирнинг тансиқлиги ҳам худди юқоридаги каби илоҳий мўъжизадир. Шоирнинг шеърга кўчишдек ноёб палласини – қалбнинг изҳор бўлишини мўъжиза десак муболаға эмас-ку.
Шодмонқул Саломнинг қўлингиздаги “Шеър сайёраси” китобида жам бўлган сара шеърлари ўқирманни шундай еру само оралиғидаги сирларга чорлайди, ўзига ошно этади, деб ўйлаймиз.
Шодмонқул Салом
Шеър сайёраси
Шеърлар
Шоир қанотига ўт кетган қушдир,
Унга дон кўрсатманг, беринг осмонни.
То ёниб бўлгунча ёришсин олам,
Токи куйдирмасин куйган жаҳонни.
БОБОЛАРНР?РќР“ АЙТГАНР?
Мерганлар тонг чоғи қояга етгай,
Булоқли бир ажиб сояга етгай,
Ким ўз манзилига етгай қай маҳал,
Бир йигит қирқ йилда вояга етгай.
Унинг йўлларининг олқиши бордир,
Кимгадир зор бўлиб боқиши бордир.
Не-не илонларнинг чақиши бордир,
Барча чаққанларнинг заҳмати кетгай,
Бир йигит қирқ йилда вояга етгай.
Мард киши умидвор ҳар дам Худойдан,
Ҳикмат топмагайсан қуруқ дод-войдан.